Дунё ҳаётида қалбингни эгаллаб олган ғам аслида арзимас эканини жаннатда ҳис қиласан.
– Жаннатдаги қасринг олдида туриб, унинг кенг масофаси ва таралган нурини кўргач, дунё ва ундаги нарсалар ҳеч нарсага арзимас эканини аниқ биласан.
– "Эй жаннат аҳли! Бу ерда ўлим йўқ, шу ерда абадий қоласизлар", деб айтилса, хотиржам бўласан ва жаннатда кўрган ҳар қандай юзни у ерни тарк этганини кўрмайсан.
– Жаннатда бечораҳол ва ғамгин кишига кўзингиз тушмайди. У ерда ғийбат ва бўҳтон мажлисларида ўтирмайсан.
– Жаннатда барча қалблар оқ бўлади, у ерда сенга нисбатан ҳасад ва нафрати бор кимса топилмайди.
– Жаннатда, эски хотиралар, маҳзунлик ва ғам-ғуссалар билан азобланмайсан. Бу нарсаларни жаннатга кирган илк дақиқалардаёқ унутасан. Ушбу муҳаббатни тортиқ қилишда дунё бахиллик қилар ва шодликни ер сиғдирмас эди.
– Жаннат, ҳаром нарсалар, ман этилган нарсалар, малол келувчи нарсалар, чарчоқлар, ноумид бўлиш ва вафот топиш каби нарсаларга ўлим ҳукмини ўқиган макондир.
Агар ушбу масканни кўришга ғариблардек муштоқ бўлсанг, умрингни қолган қисмида яхши амалларни қилиб қол. Чунки яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир.
Аллоҳдан, мени ва сизларни жаннатдаги олий Фирдавсдаги розилигига муваффақ қилишини сўрайман.
Аллоҳ бизни ўша ерда яхши кўрганларимиз билан бирга жамласин!
Manba: azon.uz