Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи спортчиси Роналду ҳам, Месси ҳам эмас! У теннисчи

Жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи спортчиси Роналду ҳам, Месси ҳам эмас! У теннисчи

«Катта шлем» таснифидаги теннис турнирларининг 20 карра ғолиби Рожер Федерер Forbes томонидан жаҳоннинг энг сердаромад спортчиси деб эълон қилинди. 

Швейцариялик теннисчи 2019 йилнинг 1 июнидан 2020 йилнинг 1 июнь кунига қадар 106,3 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад топган. Шундан 6,3 млн – мусобақа мукофот пуллари, 100 млн – ҳомийлик даромадларидир. Спортчилар рейтингини илк марта теннисчи бошқармоқда. 

Шунингдек, бу сафарги рейтингда футболдаги машҳур рақиблар - Криштиану Роналду Лионель Мессидан бу борада ўзиб, 2-ўринга чиқиб олган. Португалиялик футболчи аргентиналикдан камроқ маош олса-да, реклама ва ҳомийлик даромадларидан кўпроқ фойда кўрган.

Рейтингнинг топ-ўнлиги билан танишинг:

1. Роже Федерер, теннис - $106,3 млн

2. Криштиану Роналду, футбол – $105 млн (маош – $60 млн / ҳомийлик даромади – $45 млн)

3. Лионель Месси, футбол – $104 млн ($72 млн / $32 млн)

4. Неймар, футбол – $95,5 млн ($70,5 млн / $25 млн)

5. Леброн Жеймс, баскетбол – $88,2 млн ($28,2 млн / $60 млн)

6. Стефен Карри, баскетбол – $74,4 млн ($30,4 млн / $44 млн)

7. Кевин Дюрэнт, баскетбол – $63,9 млн ($28,9 млн / $35 млн)

8. Тайгер Вудс, гольф – $62,3 млн ($2,3 млн / $60 млн)

9. Кирк Казинс, Америка футболи – $60,5 млн ($58 млн / $2,5 млн)

10. Карсон Венц, Америка футболи – $59,1 млн ($55,1 млн / $4 млн).

Спортчиларнинг топ-100талик рейтингидан 35 нафар баскетболчи, 31 нафар Америка футболи вакиллари, 14 нафар футболчи, 6 нафар теннисчи, 5 нафар боксчи ва MMA вакиллари, 4 нафар гольфчи, 3 нафар пойгачи ва бир нафардан бейсбол ва крикетчилар жой олган.

Маълумот учун, 2019 йилда ушбу рейтингда Месси пешқадамлик қилган, Роналду ва Неймар учликдан жой олганди.

Киритилди: 09:31 31.05.2020. Ўқилди: 3071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!