Хонанда Жаҳонгир Позилжонов инстаграмдаги саҳифасида ўзига хос сурат жойлаштирди.
Унда хонанданинг оиласи ҳамда Гулнора Каримованинг биргаликдаги сурати акс этган. Жаҳонгир Позилжонов сурат остига: "Сизни соғиндик, тезроқ эсон-омон оилангиз бағрига қайтишингизни тилаб қоламиз, сиҳат-саломатлик тилаймиз", дея ёзиб қолдирди.