Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси қайтариб берилди

Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси қайтариб берилди

 “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилмоқда. 

Директор Одилжон Абдуқаҳҳоров раислигида ўтаётган мажлисда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг жорий йилнинг 14 октябрь куни олиб қўйилган лицензияси қайтарилди. Бу ҳақда йиғилишда бўлиб турган “QALAMPIR.UZ” мухбири хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 9 октябрь куни “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрь куни “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижроси муҳокамаси давомида студия мониторида тўйлардан олинган айрим лавҳалар муҳокама қилинди. Бу лавҳада хонанда Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ тасвирлар ҳам акс этиб, иштирокчилар бунга салбий муносабатларини билдиришди. 

Шундан сўнг, хонанда Жаҳонгир Отажонов ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилиб, “Олларинг мани лицензиямни, маза қилларинг, агар шу билан маданиятли бўлсаларинг. Ман хурсанд бўламан... халқ маданиятли бўлиб кетиб қолса шу билан...” қабилида турли фикрлар билдирди. Орадан кўп ўтмай, “Ўзбекконцерт” Жаҳонгир Отажоновни лицензиясидан маҳрум этганди. 

Дарвоқе, йиғилишда хонанданинг ўзи иштирок этмаган. 

Киритилди: 16:34 16.10.2019. Ўқилди: 4601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!