Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Жаҳонда ҳарбий харажатлар 2026 йилда 3,29 трлн долларга етади

Жаҳонда ҳарбий харажатлар 2026 йилда 3,29 трлн долларга етади

Жаҳон ҳарбий харажатлари 2026 йилда 3,29 триллион долларга етади. Бу ҳақда SIPRI, НАТО ва миллий идоралар маълумотлари далолат бермоқда.

Солиштириш учун: 2025 йилда жаҳон бўйича ҳарбий харажатлар 2,95 трлн долларни ташкил этганди.

Глобал мудофаа харажатларининг учдан бир қисми 2025 йилда АҚШ ҳиссасига тўғри келди (954 миллиард доллар), НАТОнинг қолган мамлакатлари умумий харажатлари эса тахминан 550 млрд долларни ташкил этди. АҚШ хорижга қурол-яроғ сотишни кўпайтирган: 2021 йилда 54 млрд доллар эди, 2025 йилда камида 64 млрд долларгача ўсди.

Сўнгги беш йилда қурол-яроғнинг энг йирик қабул қилувчиси Украина бўлди. 2021 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда етакчи импорт қилувчилар қаторига, шунингдек, Ҳиндистон (56 млрд доллар), Саудия Арабистони (46 млрд), Қатар (44 млрд) ва Покистон (29 млрд) кирди.

Киритилди: 17:10 10.09.2026. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!