Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Жаҳон рекорд даражадаги очлик остонасида

Жаҳон рекорд даражадаги очлик остонасида

World Food Programme (БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури)нинг фавқулодда ҳисоботига кўра, Эрон билан боғлиқ ҳарбий можаро 2026 йил ёзигача давом этса, дунёда очликдан азият чекувчилар сони 45 миллион кишига ошиши мумкин. Шу тариқа, умумий кўрсаткич 319 миллион нафардан ошиб кетади.

Мутахассислар асосий сабаб сифатида дон танқислигини эмас, балки глобал логистика издан чиқиши ва энергетик инқирозни кўрсатмоқда. Хусусан, Ҳурмуз бўғози орқали нефть ва ўғитлар учун хом ашё етказиб бериш чекланиши “домино эффекти”ни келтириб чиқарган.

Сўнгги икки ҳафтада Африка ва Осиёга гуманитар ёрдам етказиш харажатлари 18–25 фоизга ошган. Басра қўлтиғидан келадиган азот ва фосфат ўғитлари танқислиги эса Жанубий ярим шардаги экин экиш мавсумига хавф туғдирмоқда.

Импортга қарам давлатларда озиқ-овқат нархлари ривожланган мамлакатларга нисбатан икки баробар тез ўсмоқда.

“Қизил зона”га Судан, Яман, Ғазо сектори, Гаити ва Жанубий Судан киритилган. Шунингдек, Афғонистон, Покистон, Нигерия ва Чад давлатларида ҳам очлар сони кескин ошиши кутилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, тезкор дипломатик чоралар кўрилмаса, дунё янги беқарорлик ва миграция инқирозлари тўлқинига дуч келиши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:08. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!