Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жаҳон футболининг афсоналари Миллий олимпия қўмитасида

Жаҳон футболининг афсоналари Миллий олимпия қўмитасида

Юртимизда ўтаётган Ёшлар форуми доирасидаги тадбирларда қатнашаётган жаҳон футболининг ёрқин юлдузлари – Бразилия терма жамоасининг афсонавий дарвозабони Дида ва футболчи Сержиньо, Италия терма жамоасининг собиқ футболчилари Кристиан Пануччи ва Кристиан Заккардо Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида бўлиб, мамлакатимиз олимпия ҳаракати билан яқиндан танишди.

Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футбол юлдузларига ўзбек спортининг шонли тарихи, Олимпия ўйинларида эришган натижалар ва "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида сўзлаб берди.

Жаҳон футболининг афсоналари Миллий олимпия қўмитасида

Жаҳон футболининг афсоналари Миллий олимпия қўмитасида

Ўз навбатида, дунёга донғи кетган футболчилар мамлакатимизда спортга, хусусан футболга берилаётган эътибор, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга юқори баҳо берди.

Меҳмонлар Миллий олимпия қўмитасининг ташриф китобига самимий дил изҳорларини битди.

Киритилди: 12:30 30.06.2024. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!