Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жаҳон футболидаги энг кекса ўйинчи Кадзуёши Миура Япония клубига ижара асосида ўтди

Жаҳон футболидаги энг кекса ўйинчи Кадзуёши Миура Япония клубига ижара асосида ўтди

Футбол оламидаги энг ёши катта футболчи жамоасини алмаштирди.

Япониянинг “Атлетико Судзука” жамоаси 57 ёшли Кадзуёши Miuraни “Йокогама”дан ижарага олганини эълон қилди. Клуб Япониянинг тўртинчи дивизионида ҳаракат қилади.

Хавбек 2023/24 йилги мавсум “Оливейренсе” сафида ижарада ўйнади ва Португалия иккинчи лигасида битта ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

2024/25 йилги мавсум Миура учун футболчилик фаолиятидаги 39-мавсум бўлади.

Miura фаолияти давомида “Сантос”, “Палмейрас”, “Коритиба”, “Виссел Кобе”, “Йокогама”, “Сидней” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 05:22 26.06.2024. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!