Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Жаҳон бозорида какао нархи олти ой кетма-кет ошди

Жаҳон бозорида какао нархи олти ой кетма-кет ошди

Ўтган ойда жаҳон бозорида какао нархи 25,5 фоизга ошиб, бир тоннаси 6771 долларга етди. Шу билан какао нархи олтинчи ой кетма-кет ўсди. Бунга асосий сабаблар «Эль-Ниньо» табиий ҳодисасининг таъсири ва Ғарбий Африкадан какао етказиб бериш қисқариши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар бўлди.

Геосиёсий ва иқлим хавфлари хомашё бозорларида таклиф билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди. Жумладан, ўтган ойда Чикаго товар биржасида буғдой нархи 21 фоизга, маккажўхори 16 фоизга, соя 8,5 фоизга, гуруч эса 9,2 фоизга қимматлади. Intercontinental Exchange биржасида шакар ва пахта нархи мос равишда 21,5 ва 13,9 фоизга ошди.

Intesa Sanpaolo банкининг хомашё бозорлари бўйича катта иқтисодчиси Даниэла Корсини «Анадолу» агентлиги мухбирига берган интервьюсида какао нархининг ўсиши Яқин Шарқдаги уруш туфайли энергия харажатларининг ошиши, иқлим ўзгариши оқибатлари ва «Эль-Ниньо» билан боғлиқ рекорд даражадаги ҳароратлар билан изоҳланганини айтди.

Киритилди: 23:58 07.09.2026. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!