Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Израилда Flydubai воқеасидан сўнг Нетаньяху ҳукуматига танқидлар кучайди

Израилда Flydubai воқеасидан сўнг Нетаньяху ҳукуматига танқидлар кучайди

Израилда Flydubai рейсидаги хавфсизлик билан боғлиқ воқеадан сўнг бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳукуматига нисбатан танқидлар кучайди.

«Тасним» хабар беришича, «Исроил Ҳайом» нашри бир қатор израиллик амалдорлар самолётга пичоқсимон қуроллар қандай киритилгани бўйича қўшимча тушунтириш талаб қилаётганини ёзган.

Собиқ бош вазир Нафтали Беннет воқеа юзасидан етарлича текширув ўтказилмаётганини танқид қилиб, транспорт вазири Мири Регевдан жавоб талаб қилди. У хавфсизликдаги камчиликлар учун масъул шахслар жавобгар бўлиши кераклигини билдирди.

Сиёсатчи Гади Эйзенкот ҳам Регевнинг истеъфосини ва воқеани текшириш учун мустақил комиссия тузилишини талаб қилди.

Беннет ва Эйзенкот воқеани 2023 йил 7 октябрдаги хавфсизликдаги камчиликлар билан боғлади. Улар ҳукуматни масъулиятдан қочиш ва камчиликларни етарлича текширмасликда танқид қилди.

Мазкур баёнотлар Исроилдаги навбатдаги сайловлар арафасида янгради.

Киритилди: 18:05 05.10.2026. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!