Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Иванка Трамп кийим-кечак бренди ёпилади

A A A
Иванка Трамп кийим-кечак бренди ёпилади

АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ўз кийим-кечак брендининг ёпилиши ва бундан кейин ўзини давлат раҳбарининг махсус маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб боришга бағишламоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «daryo.uz» хабар бермоқда.

«Қачондир тадбиркорликка қайтаманми йўқми — билмайман. Шуни аниқ айта оламанки, яқин келажакда бор вақтимни Вашингтондаги ишимга бағишлайман, бу менинг жамоам ва ҳамкорларимга нисбатан энг адолатли қарор бўлади», — дея Иванка Трамп маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентининг қизи 2007 йили ўз брендига асос солган. У кийим-кечак, оёқ кийим, сумка ва тақинчоқлар ишлаб чиқарган.

2017 йили март ойининг сўнгида Иванка Трамп расман давлат хизматчиси бўлиши ва Оқ уйда беғараз асосда ишлаши маълум қилинган. Унинг лавозими — президентнинг махсус маслаҳатчиси.

Киритилди: 15:18 25.07.2018. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар