21 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи А.Х. ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумот берди.
Унга кўра, А.Х. 2017 йилнинг май ойида Чўлқувар маҳалласи ҳудудида таниши, ўрта мактаб ўқитувчиси С.Л. унинг турмуш ўртоғини университетга ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган ва унинг ишончига кириб, 32 млн. сўм пулини олган. Ваъдасини бажара олмагач, шу кунга қадар пулларни қайтариб бермаётганлигини маълум қилган. С.Л. ушланган.