Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Италияда машҳур рассомлар асарлари ўғирланди

Италияда машҳур рассомлар асарлари ўғирланди

Парма яқинида жойлашган Фонда Маньяни-Рокка хусусий музейидан импрессионист рассомларга тегишли учта асар ўғирланди. Улар орасида Пьер Огюст Ренуарнинг «Балиқлар» номли кечки даврга мансуб иши, Поль Сезанннинг қалам ва акварелда чизилган «Гилосли натюрморт» асари ҳамда Анри Матисснинг «Террасадаги одалиска» акварели бор.

Полиция маълумотига кўра, ўғирлик бир ҳафта олдин — 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси содир этилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, юзларини капюшон билан яширган шахслар кириш эшигини бузиб очган ва уч дақиқа ичида боғ орқали асарлар билан қочиб кетган. Ўғирланган асарлар қиймати бир неча миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: Бугун 16:30. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!