Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Италияда коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини мафия назорат қилмоқда — ОАВ

Италияда коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини мафия назорат қилмоқда — ОАВ

Италия мафияси коронавирусга қарши вакциналарни энг кўп муҳтож бўлганлардан тортиб оляпти. Бу ҳақда Politico нашрига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, Италия парламентининг мафияга қарши комиссияси жиноий гуруҳларнинг қандай қилиб кекса ва заиф қатлам ҳисобига ўз шериклари учун вакциналарни йўналтираётганини текширмоқда.

Хусусан, мутахассисларни мамлакат жанубидаги вазият қизиқтиряпти, у ерда мафия тез-тез соғлиқни сақлаш органларини назорат остига олади.

Нашрнинг маълумотларига кўра, мамлакатда вакцинациянинг биринчи тўлқинида уколларни шифокорлар эмас, балки «яхши алоқалари» бўлган сиёсатчилар, ҳуқуқшунослар, судьялар ва журналистлар олган.

«Камида 1000 нафар гумонланувчи навбатни бузгани учун Италиянинг турли полиция органлари ва прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда, шу жумладан, уларнинг 150 нафари Палермода. Сицилиянинг Корлеоне шаҳри мери ўзига ва маслаҳатчиларига вакциналар олиш учун лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланганидан кейин истеъфога чиқди», — дейилади хабарда.

Бу эса мафияга қарши парламент комиссиясини эмланганларнинг исмларини талаб қилишига ундади. Комиссия ва мафияга қарши кураш кампаниясининг узоқ вақтлардан буён аъзоси бўлган Марио Жаруссонинг рақамлари шубҳали бўлган бир нечта жанубий ҳудудлардан исмлар рўйхатини сўрагани ҳақида нашрга маълум қилди.

«Ҳукумат томонидан белгиланган алоҳида тоифаларнинг ҳеч бирига мансуб бўлмаган одамлар эмланяпти, айниқса мафия тўдалари кўп бўлган баъзи ҳудудларда шундай вазият кузатилмоқда. Биз вакцинация билан мафия шуғулланяпти, деган гумондамиз», — деди Жаруссо.

Аввалроқ Неаполда Италия мафияси бемор олдига кетаётган тез ёрдам машиналарига сиреналарни ўчириб юришни ва маёқларни ёқмасликни буюрган эди. Маълум бўлишича, Маҳаллий мафия тўдаларига тез ёрдам машиналарининг овози ёқмайди, чунки у наркотик сотувчилари ва уларнинг мижозларини қўрқитиб юборади — улар янглишиб полиция келяпти деб ўйлайди.

Киритилди: 10:48 12.04.2021. Ўқилди: 2056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!