Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Италияда Исроил вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан тергов бошланди

Италияда Исроил вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан тергов бошланди

Италия прокуратураси Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан тергов бошлади. Тергов Ғазога йўл олган гуманитар флотилия фаолларининг қўлга олиниши ва уларга нисбатан муносабат билан боғлиқ. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Рим прокуратураси олиб бораётган суриштирув Бен-Гвирнинг фаоллар Исроилнинг Ашдод портида сақланган пайтдаги ҳаракатларига қаратилган. Хабарларга кўра, ўша вақтда фаолларнинг қўли орқадан боғланган ҳолатда бўлган.

Терговчилар, шунингдек, Исроил расмийларининг кемаларни кўздан кечириш ва фаолларни ҳибсга олиш жараёнидаги бошқа ҳаракатларини ҳам ўрганмоқда. Ушланганлар орасида бир неча Италия фуқаролари ҳам бўлган.

Прокуратура қийноқлар ва одам ўғирлаш билан боғлиқ эҳтимолий айбловларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Исроилнинг Ғазога йўл олган “Сумуд” гуманитар флотилиясига қарши сўнгги амалиёти май ойининг ўрталарида халқаро сувларда содир бўлган. Унда фаоллар тиззалаб ўтирган, қўллари пластик боғичлар билан боғланган ҳолда тасвирланган. Ушбу кадрлар халқаро миқёсда кескин танқидларга сабаб бўлган эди.

Видеода Бен-Гвирнинг Исроил байроғини ҳилпиратиб, қўлга олинган фаолларни масхара қилаётгани ҳам акс этган.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!