Бугун 16 ноябрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Италияда апельсин катталигидек келадиган дўл ёғди (видео)

Италияда апельсин катталигидек келадиган дўл ёғди (видео)

Италия марказига, Адриатика денгизи қирғоқлари яқинида жойлашган ҳудудларга апельсин катталигидек келадиган дўл ёғди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Дўл Абруццо вилоятидаги Пескара комуннасига ёққан. Улкан дўлларнинг ёғиши оқибатида 18 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Улар орасида юзи ва бошидан жароҳат олган ҳомиладор аёл ҳам бор.

Маълум қилинишича, жабрланганларнинг аксариятини боши ёрилган.

Шунингдек, ёмғир сабаб Пескара шифохонасининг биринчи қаватини сув босган, операциялар тўхтатилган.

Бундан ташқари шифохона ходимларининг машиналари учун мўлжалланган автотураргоҳ ҳам сув остида қолган. Майдондаги сувнинг баландлиги 2 метрга етганлиги айтилмоқда.

 

Киритилди: 09:21 11.07.2019. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!