Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Италияда 40 та футбол беллашуви коронавирус сабабли қолдирилди

Италияда 40 та футбол беллашуви коронавирус сабабли қолдирилди

Италиянинг ҳаваскор футбол клуби «Кордоньо» (Ломбардия шаҳри) аъзоси коронавирусни юқтиргани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Football Italia.

У Ломбардия шаҳрида коронавирусга чалинган илк бемор сифатида рўйхатга олинди. Футболчи айни дамда шифохонада, унинг аҳволи барқарор дея баҳоланмоқда.

Коронавирус сабабли Италияда ҳаваскор ўртасидаги 40 беллашув бошқа муддатга қолдирилди. Ҳозирча бу ҳолат профессионал футбол лигаларига таъсир кўрсатгани йўқ.

Маълумот учун, бутун дунё бўйлаб коронавирусни юқтириб олганлар сони 76 769 га (шулардан 75 569 таси Хитойда) етган. Мазкур вирус сабабли 2360 киши вафот этди.

Киритилди: 18:36 22.02.2020. Ўқилди: 2448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!