Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италия ТИВ раҳбари АҚШга сафарини бекор қилди

Италия ТИВ раҳбари АҚШга сафарини бекор қилди

Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Италия бош вазири Жоржа Мелони ҳақидаги баёнотларидан сўнг АҚШга режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Антонио Таяни 19 июнь куни X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Трампнинг сўзларини “жиддий ва ҳақоратомуз” деб атади.

“Президент Трампнинг бош вазир Жоржа Мелони ҳақидаги жиддий ва ҳақоратомуз баёнотлари бутун Италияга нисбатан ҳақоратдир. Шу муносабат билан 21–22 июнга режалаштирилган АҚШ сафаримни бекор қилишга қарор қилдим”, деб ёзди Италия ТИВ раҳбари.

Таяни Маямида ўтказилиши режалаштирилган Италия—АҚШ бизнес, инвестициялар, фан ва инновациялар форумида иштирок этиши керак эди. АҚШ Давлат департаментининг 18 июндаги баёнотига кўра, 22 июнь куни форум доирасида Таянининг АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашуви ҳам режалаштирилган эди.

Киритилди: 14:03 20.06.2026. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!