Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италия бош вазири Олимпиада очилиш маросимида ухлаб қолди

Италия бош вазири Олимпиада очилиш маросимида ухлаб қолди

Италия бош вазири Жоржа Мелони Испанияда ўтаётган қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими вақтида ухлаб қолди. Воқеа Миландаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтган маросимнинг жонли эфирида қайд этилди. Тадбирни Италиянинг Rai1 телеканали тўғридан-тўғри намойиш қилган.

Трансляция пайтида камералар томошабинлар трибунасига қаратилган бир лаҳзада, кадрда бош вазирнинг ухлаб қолгани акс этган. Кузатувчиларга кўра, Мелони маросим бошиданоқ чарчоқ аломатлари билан ўтирган, тадбирни пассив тарзда кузатган. Бироз вақт ўтгач, у суянчиқда ухлаб қолган.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим европалик твиттер фойдаланувчилари бош вазирни спортчилар ва тадбир ташкилотчиларига нисбатан ҳурматсизликда айблади. Интернетда тарқалган изоҳларда бу ҳолат танқид остига олинди, шу билан бирга ҳазиломуз муносабатлар ҳам кузатилди.

Жоржа Мелони мазкур ҳолат бўйича ҳозирча расмий изоҳ бермади. Италия ҳукумати томонидан ҳам бу борада баёнот қилинмаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, аввалроқ Италия ОАВда Римдаги Сан-Лоренцо-ин-Лучина черковидаги фрескани реставрация қилишдан сўнг ундаги фаришталардан бири Жоржа Мелонига ўхшаб қолгани ҳақида хабар қилинган эди. Реставратор бундай ўхшашлик атайлаб қилинмаганини билдирган, Ватикан эса фресканинг асл кўринишини тиклашни талаб қилган.

Киритилди: 23:52 07.02.2026. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!