Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италия бош вазири: Европа Путин билан музокараларни бошлаши керак

Италия бош вазири: Европа Путин билан музокараларни бошлаши керак

Италия бош вазири Жоржа Мелони Украинадаги урушни тўхтатишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатлар фонида Европа билан Россия ўртасида музокаралар олиб бориш ғоясини қўллаб-қувватлади. У Римда ўтказилган йиллик матбуот анжуманида шундай деди:

«Менимча, эндиликда Европанинг ҳам Россия билан гаплашиш вақти келди. Чунки агар Европа музокараларнинг ушбу босқичида иштирок этишга қарор қилса-ю, бироқ можаронинг фақат бир томони билангина мулоқот қилса, у ҳолда Европа қўшиши мумкин бўлган ижобий ҳисса охир-оқибат чекланган бўлиб қолишидан хавотирдаман».

Аввалроқ Франция президенти Эмманюэль Макрон ҳам Кремль билан мулоқот қилишга тайёр эканини, хусусан, яқин ҳафталарда Владимир Путин билан телефон орқали гаплашиш нияти борлигини билдирган эди.

Киритилди: 18:25 10.01.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!