Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Италия бош вазири “deepfake” нишонига айланди

Италия бош вазири “deepfake” нишонига айланди

Ижтимоий тармоқларда Италия бош вазири Жоржа Мелонининг гўёки ҳақиқийдек кўринадиган, аммо сунъий интеллект орқали яратилган бир нечта сохта суратлари тарқалган. Айрим фойдаланувчилар бу фотосуратларни ҳақиқий деб ўйлаб, бош вазирга қарши сиёсий танқидларни бошлаб юборган.

Мелони бу ҳолатни замонавий ахборот маконидаги жиддий хавф деб атади. Унинг таъкидлашича, “deepfake” технологиялари одамларни осонгина чалғитиши, жамоатчилик фикрини манипуляция қилиши ва исталган инсонни нишонга айлантириши мумкин.

“Бугун бу мен билан содир бўляпти, эртага эса исталган одам билан юз бериши мумкин”, — деди Италия бош вазири.

У фойдаланувчиларни интернетдаги ҳар қандай фото ёки видеога ишонишдан олдин манбани текширишга чақирди

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!