Сув хўжалиги энди эскича «қувур тузатиш» соҳаси эмас. Бу тизим сунъий интеллект, рақамли хариталар ва юқори технологияларга асосланган замонавий соҳага айланмоқда.
Президент фармонига кўра, тизим давр талабига мослаштирилади, кадрлар тайёрлаш тубдан янгиланади:
🤖 СИ ва рақамлаштириш: «Ўзсувтаъминот» АЖ тузилмасида рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича Бошқарув раиси ўринбосари лавозими жорий этилади.
🎓Дуал таълим ва янги факультет: 2027/2028 ўқув йилидан тегишли миллий тадқиқот университетида дуал таълим (назария + амалиёт) шаклида ихтисослашган алоҳида факультет ва ҳар бир ҳудуддаги техникумларда махсус йўналишлар очилади.
🖥 Шaффоф электрон платформа: Барча сув ва оқова сув лойиҳалари ҳамда ер ости сувлари ҳолати ҳақидаги маълумотлар ягона электрон платформага интеграция қилинади.
📍 Хусусий сектор ва янги бошқарув: Республиканинг 10 та ҳудудида сув тизимларини қуриш ва бошқаришга хусусий инвесторлар ва менежерлар жалб қилинади.
Соҳага IT ва сунъий интеллектнинг кириб келиши ҳамда дуал таълимнинг йўлга қўйилиши ёшлар учун муносиб маошли, замонавий ва истиқболли янги касб эшикларини очади.