Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Истанбулда Исроил консуллиги яқинида отишма содир бўлди

Истанбулда Исроил консуллиги яқинида отишма содир бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, Истанбул шаҳрида Исроил консуллиги жойлашган бино яқинида юз берган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди, икки нафар полиция ходими жароҳатланди.

Агентлик эълон қилган видеокадрларда отишма овози эшитилгач, полициячи қуролини чиқариб пана жойга яширингани ва воқеа жойида яраланган шахс акс этган.

Мазкур ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган бўлиб, қуролланган полиция доимий навбатчилик қилмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳудудни қуршовга олган ва суриштирув ишлари олиб бориляпти, дейилади хабарда

Киритилди: Бугун 15:23. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!