Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг Ливан жанубидаги авиазарбалари 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Исроилнинг Ливан жанубидаги авиазарбалари 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ливан жанубида Исроил авиазарбаси оқибатида ўн бир киши ҳалок бўлди ва саккиз киши жароҳат олди.

Mehr ахборот агентлиги хабар беришича, бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Исроилнинг Ливан жанубидаги Маруф, Аббасия ва Тейр Дабба қишлоқларига ҳаво ҳужумлари натижасида 11 киши, жумладан, битта қутқарувчи ҳалок бўлди ва саккиз киши жароҳат олди.

Шунингдек, Исроил Қалавия ва Тулин қишлоқларига иккита ҳаво ҳужуми уюштиргани ва Ан-Набатия минтақасидаги Харуф қишлоғи артиллерия ўқларига учрагани қайд этилди.

Киритилди: Бугун 11:01. Ўқилди: 197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!