Лондон Фаластинни тан олса, Исроил Буюк Британия билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатишни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Times газетаси дипломатик манбаларга таяниб ёзмоқда.
Манбаларга кўра, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳукумати, Буюк Британия келгуси ойда Фаластинни тан олиш жараёнини давом эттирса, бу жавобни вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
"Лондон эҳтиёт бўлиши керак, чунки Нетаньяху ва унинг вазирларида ўйнаши мумкин бўлган карталари бор. Исроил Буюк Британия билан ҳамкорликни қадрлайди, бироқ сўнгги қарорлар унинг босим остида эканлигини англатади ва агар Исроил ҳукумати жавоб чораларини кўришга қарор қилса, Буюк Британия кўп нарсани йўқотади", - деди манба.