1 июнь куни Ғазо секторида ҲАМАС вакиллари ва Исроил армияси ўртасидаги тўқнашувлар вақтида фаластинлик ҳамшира Разан ал-Нажар ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Таъкидланишича, 21 ёшли кўнгилли ҳамшира Хан-Юнус шаҳридан шарқдаги чегараолди тўсиғи ёнида жароҳатланганларга ёрдам бермоқчи бўлганида ўлдирилган.
Воқеага гувоҳ бўлганларнинг маълумотига кўра, Нажар оқ рангдаги махсус кийимда бўлган ҳамда исроиллик аскарлар унга ўқ узишидан аввал қўлларини тепага кўтарган.
Аввалроқ, исроиллик ҳарбийлар мерганлар фақат таҳдид солган одамларни ўққа тутгани, бироқ дайди ўқлар ҳам бўлгани ҳақида хабар берганди.
Исроил армиясининг алоҳида баёнотида айтилишича, ҳужум фаластинликларнинг чегарадаги бешта жойда намойишлари кучайганига жавобан амалга оширилган.