Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроилдаги янги қонун фақат фаластинликларга нисбатан қўлланилади

Исроилдаги янги қонун фақат фаластинликларга нисбатан қўлланилади

Исроилда қабул қилинган террорчиларга ўлим жазосини қўллаш тўғрисидаги қонун амалда фақат фаластинликларга нисбатан қўлланилиши мумкин, деб хабар бермоқда Deutsche Welle

Хабар берилишича, Кнессет (Исроил парламенти) мамлакат Жиноят кодексига ўлим жазоси қўлланилиши доирасини кенгайтиришга оид ўзгартиришларни тасдиқлаган. Янги қоидаларга асосан, Исроил фуқаролари орасида қурбонларга сабаб бўлган терактларни содир этган шахслар учун осиш орқали ўлим жазоси берилиши жорий қилинади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари мазкур қонунни “ирқчиликка асосланган” деб атаб, у фақат фаластинликларга қарши қўлланилишини таъкидлашмоқда. Гап шундаки, эндиликда Фаластин ҳудуди ҳисобланувчи Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили аҳолиси ишларини кўриб чиқувчи Исроил ҳарбий судлари терроризмда айбланган фаластинликларга нисбатан фақат ўлим ҳукмини чиқариши мумкин. Аммо агар судлар худди шундай жиноят учун Исроил фуқароларини суд қилса, қатл этиш ёки умрбод қамоқ жазоси бериш ўртасида танлов қилиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: Бугун 13:38. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!