Якшанба куни эрталаб ўз қароргоҳида ўлик ҳолда топилган Хитойнинг Исроилдаги элчиси Ду Вей соғлиғидаги муаммолар сабабли вафот этган. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Шунингдек қайд этилишича, элчининг ўлими сабаби қўшимча текшириш ва тасдиқлашни талаб қилади.
Ташқи ишлар вазирлиги элчининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Исроилда Хитой элчиси — 57 ёшли Ду Вейнинг жасади топилганди.