Бемор бир неча ой олдин Шарқий Европага саёҳат қилган ва касалликни ўша ерда юқтириб олган бўлиши мумкин.
Аниқланган вирус штамми MV Hondius круиз лайнерида авж олган штаммдан фарқланиши айтилмоқда.
Расмийлар ҳозирча бемор қайси шаҳарда яшаётгани ва қайси тиббиёт марказида инфекция аниқлангани ҳақида маълумот бермаган.
Бемор ўзида аломатлар пайдо бўлгандан сўнг тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Дастлаб шифокорлар антитаначалар тестини ўтказишди - улар ҳантавирус таъсирини кўрсатди; кейинчалик ПЗР тести инфекцияни тасдиқлади.
Нашр маълумотларига кўра, бемор шифокорлар назорати остида барқарор ҳолатда бўлиб, интенсив терапия ёки қатъий изоляцияга муҳтож эмас.