Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил Яқин Шарқда қуролли гуруҳларга қарши альянс тузмоқчи

Исроил Яқин Шарқда қуролли гуруҳларга қарши альянс тузмоқчи

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Яқин Шарқда қуролли гуруҳларга қарши давлатлар альянсини тузиш масаласини муҳокама қилиш ниятида.

The Times of Israel хабарига кўра, бу ҳақда Нетаньяху ҳафталик ҳукумат йиғилиши аввалида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Модининг расмий ташрифи доирасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш ва хавфсизлик соҳасида шерикликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Нетаньяху Исроил Яқин Шарқ атрофида ёки унинг ичида ўзига хос “альянслар олтибурчаги”ни шакллантиришни мақсад қилганини таъкидлади. Унинг айтишича, бундай бирлашма радикал кучларга қарши ўхшаш қараш ва мақсадларга эга давлатлар ўқини яратишга қаратилган.

Режага кўра, альянсга Исроилдан ташқари Ҳиндистон, Греция, Кипр ҳамда айрим араб, африка ва осиё давлатлари кириши мумкин. Шунингдек, томонлар юқори технологиялар, сунъий интеллект ва квант технологиялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Маълум қилинишича, Нарендра Моди ўша куни Кнессетда нутқ сўзлайди.

Киритилди: 23:07 22.02.2026. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!