Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроил ва Ливан ўртасида кескинлик кучаймоқда: ўнлаб ҳужумлар қайд этилди

Исроил ва Ливан ўртасида кескинлик кучаймоқда: ўнлаб ҳужумлар қайд этилди

Ливан миллий ахборот агентлиги маълум қилишича, Исроил армияси Ливан жанубидаги бир қатор аҳоли пунктларига оқ фосфор қўлланган ҳолда зарбалар берган.

Хусусан, Дейр-Сирьян, Кантара, Тайбе, Яҳмер аш-Шақиф, Завтар, Фурун аль-Гандурия ва Бурж-Калавия ҳудудлари нишонга олинган.

Маълумотларга кўра, ҳужумлар Ҳезболлоҳ жангчилари билан давом этаётган тўқнашувлар фонида юз берган. Дейр-Сирьян — Кантара — Тайбе йўналишида Исроил ҳарбийлари ҳужумга учрагандан сўнг, Тайбе осмонида AH-64 Apache вертолёти кузатилган.

Ўз навбатида, Ҳезболлоҳ Исроил позицияларига қарши зарбалар кескин кучайтирилганини билдирди. Ҳаракат маълумотига кўра, тундан бери камида 40 та ҳужум амалга оширилган — Ливан жанубидаги Исроил ҳарбийлари ҳамда Исроил шимолидаги объектлар нишонга олинган.

Зарбалар ракета ва дронлар ёрдамида ҳарбий базалар ва аҳоли пунктларига қаратилгани айтилмоқда.

Шунингдек, Ҳезболлоҳ Дейр-Сирьян ҳудудида яна бир Merkava танки йўқ қилинганини маълум қилди. Аввалроқ ҳаракат жами 19 та шундай танкка ҳужум қилинганини билдирган эди.

Ливан — Исроил чегарасидаги вазият ўзаро ҳужумлар ва жанговар ҳаракатлар географиясининг кенгайиши фонида ниҳоятда таранглигича қолмоқда.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!