Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроил ва Фаластин можароси кенг миқёсли урушга айланиб кетиши мумкин – БМТ

Исроил ва Фаластин можароси кенг миқёсли урушга айланиб кетиши мумкин – БМТ

БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Тор Веннесланд ишғол қилинган Фаластин ҳудудларидаги вазиятни нормаллаштиришга  интилишга чақирди. У ҳаво ҳужумлари ва ракета ҳужумлари давом этар экан, вазият кенг миқёсли урушга айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Урушни дарҳол тўхтатинг. Биз кенг миқёсли урушга яқинлашмоқдамиз», – дея твит ёзиб қолдирди у.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо секторига берган авиазарбалари ва артиллерия ҳужумлари қурбонлари сони 115 кишига етди, 600 киши яраланди.

Исроил ва Фаластиннинг Ғазо сектори ўртасидаги чегарадаги вазият душанба  куни  кечқурун  кескинлашди.  Исроилнинг  аҳоли  пунктларига  ракета  ҳужумлари  деярли  доимий  равишда  бўлиб  туради,  сўнгги  маълумотларга  кўра,  олти  нафар  тинч  аҳоли  ва  битта  исроиллик  аскар  ҳалок  бўлди.  Исроил  самолётлари  ва  артиллерияси  Ғазо  секторига  катта  зарбалар  бериб,  Фаластиннинг  ХАМАС ва  Исломий  жиҳод  гуруҳларининг  нишонларига  зарба  берди.  Натижада,  4  мингдан  ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлди, анклавда электр йўқ.

Киритилди: 12:04 14.05.2021. Ўқилди: 3561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!