Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил уч йилда Фаластин, Сурия ва Ливаннинг 100 минг гектар ерини босиб олди

Исроил уч йилда Фаластин, Сурия ва Ливаннинг 100 минг гектар ерини босиб олди

"Исроил армияси 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС билан уруш бошланганидан буён Ливан, Ғазо (Фаластин) ва Сурияда жами 1000 квадрат километрга (100 минг гектар) яқин ҳудудни эгаллаб олди. Исроил назоратига ўтган ерлар мамлакатнинг 1949 йилги ҳудудининг қарийб 5 фоизига тенг", дея хабар бермоқда Financial Times нашри.

Financial Times маълумотларига кўра, босиб олинган ерларнинг ярмидан кўпи Ливан жанубига тўғри келади. Бу ерда Исроил кучлари 12 километргача ичкарига кирган. Улар 16 апрелдаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин “буфер зона” яратди.

"Қолган ҳудудлар Ғазо сектори ва Сурияга тегишли. Ҳозирда Исроил армияси анклавнинг ярмидан кўпини эгаллаб турибди. Исроил ҳарбийлари Асад режими қулаганидан кейин Сурия ичкарисига ҳам бир неча километр кирди ва у ерда ўз позицияларини ўрнатди. Маълум бўлишича, Исроил ҳарбийлари ушбу учта ҳудудда авиазарбалар, артиллерия отишмалари ва рейдлар орқали ўз назоратини сақлаб турибди", дейилади мақолада.

Киритилди: Бугун 13:22. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!