Исроил фаластинликларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳақидаги мақола туфайли The New York Times нашрини судга беради — Исроил Бош вазири офиси.
Хабарда ушбу материал замонавий матбуотда мамлакатга қарши эълон қилинган "энг даҳшатли ва бузуқ ёлғон" деб аталди.
Гап журналист Николас Кристофнинг уч кун аввал чоп этилган мақоласи ҳақида кетмоқда. Унда 14 нафар фаластинлик билан ўтказилган интервьюга таяниб, Исроил аскарлари ва кўчиб келганлар маҳбусларга нисбатан мунтазам равишда жинсий зўравонлик ишлатгани даъво қилинади.
Маьлумотларга кўра, мақола муаллифи буни фаластинликлар билан муомала қилишдаги "стандарт оператив процедуралардан" бири деб атаган.