Эроннинг Исроил шимолига ракета ҳужумларидан сўнг бир қатор исроиллик сиёсатчилар Теҳронга қарши қатъий ҳарбий жавоб беришга чақирди.
Собиқ бош вазир Нафтали Беннет ҳозирги вазиятни мамлакат учун муҳим синов деб атаб, рамзий ёки чекланган жавоб Исроилнинг заифлиги сифатида қабул қилиниши мумкинлигини билдирди. У ҳукуматни қатъий чоралар кўришга чақирди.
Маданият ва спорт вазири Мики Зоҳар эса Исроил мудофаадан ҳужумга ўтиши кераклигини таъкидлади. Собиқ мудофаа вазири Авигдор Либерман ҳам Эроннинг стратегик инфратузилмасига зарба бериш зарурлигини айтди.