Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Шарқий Қуддусда “Пойтахт қалқони” операциясини ўтказмоқда

Исроил Шарқий Қуддусда “Пойтахт қалқони” операциясини ўтказмоқда

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Кафр Ақаб тумани деярли тўлиқ изоляция қилинган: йўллар ёпилган, сув ва электр таъминоти издан чиққан, минглаб ўқувчилар мактабга бора олмаяпти.

Рейдлар доирасида Исроил куч тузилмалари оғир техникани киритиш учун ажратувчи деворнинг бир қисмини демонтаж қилган ва деворга яқин жойлашган биноларни бузишга киришган. Haaretz маълумотларига кўра, аллақачон ўнлаб иншоотлар вайрон қилинган, бошқа бинолар эгалари эса бузиш тўғрисидаги огоҳлантиришларни олган.

Куч тузилмалари ҳаракатлари туфайли туманда йўллар ёпилган, натижада душанба кунидан бошлаб аксарият мактабларда дарслар бекор қилинган.

Исроил матбуоти ва жамоатчилик ташкилотлари полиция томонидан турар жой массивларида ёруғлик-шовқинли гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланилгани ҳақида ҳам хабар берган.

Кафр Ақаб — Шарқий Қуддусдаги энг шимолий араб-фаластин тумани. 1967 йилги урушдан сўнг Исроил ушбу ҳудудни Қуддус муниципалитети юрисдикциясига киритган, бироқ у шаҳарнинг қолган қисмидан девор билан ажралган ва амалда шаҳар инфратузилмасидан изоляция қилинган.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!