Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Россия базаси жойлашган ҳудудга ҳужум қилди

Исроил Россия базаси жойлашган ҳудудга ҳужум қилди

Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида Суриянинг Лазкия вилоятининг Жебла туманида кучли портлашлар содир бўлди ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга туширилди. Отишма эрталаб соат 04:00 атрофида содир бўлган. Исроил Ўрта эр денгизи йўналишидан ҳужум қилди. Бу ҳақда Сурия расмийларига яқин ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари хабар берди.

Ҳозирча на Исроил расмийлари, на Сурия режими нима бўлганига изоҳ бергани йўқ. Жебла шаҳри стратегик аҳамияти билан машҳур. Бу ерда Россиянинг Хмеймим авиабазаси жойлашган. Бу ҳудудда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ҳам бор.

Исроил 2011 йилда Сурияда можаро бошланганидан бери Сурия армияси ва Эрон гуруҳларининг ҳарбий объектларига зарбалар бериб келмоқда.

23 сентябрдан бери Исроил Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳарбий нишонлари деб атайдиган нишонларга йирик ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда. Исроилнинг Ливанга икки ҳафталик ҳужуми натижасида 1928 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 9290 киши яраланди.

Киритилди: 13:49 03.10.2024. Ўқилди: 16238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!