Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кац мамлакатнинг Сурияда назоратидаги ерларини «бир қаричини ҳам бермайди» деб маълум қилди. Шунингдек, у Исроилнинг Ғазо секторини тарк этмаслигини ва ҳудудда янги турар-жой мажмуалари қурилишини режалаштираётганини айтди.
«Биз эвакуация қилинган аҳоли пунктлари ўрнини босиш учун Ғазо шимолида янги турар-жой мажмуалари барпо этамиз. Исроил Ғазони ҳеч қачон тарк этмайди», — деди Кац.
Унинг фикрича, бу чоралар Исроилнинг хавфсизлигини таъминлаш ва минтақадаги назоратини мустаҳкамлаш учун зарурдир.