Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди

Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди

Бу ҳақда ташкилотчилар хабар берди.

30 октябрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да Lift Promotions ва Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ҳамкорлигида йирик проф бокс турнири ўтказилиши ва мусобақа доирасида ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов рингга чиқиши ҳақида хабар берилганди.

Исроилга турнирда озарбайжонлик Сеймур Исаев рақиблик қилиши айтилган эди.

Бироқ Lift Promotions компаниясининг маълум қилишича, турнир 10 декабрь санасига қолдирилди.

"Азиз мухлислар!

30 октябрь куни "Humo Арена"да бўлиб ўтиши режалаштирилган "Халқаро Профессионал Бокс Кечаси" ташкилий сабабларга кўра 10 ДЕКАБРГА кўчирилди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Биз учун сизнинг ишончингиз ва хавфсизлигингиз муҳим", дейилади ташкилот хабарида.

Киритилди: 23:25 13.10.2026. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!