Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Мадримов камарини ҳимоя қилди ва муддатдан аввал ғалаба қозонди

Исроил Мадримов камарини ҳимоя қилди ва муддатдан аввал ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,85)  рингга кўтарилаётган Исроил Мадримов навбатдаги жангида ҳам муддатдан аввал ғалаба қозонди.

Нью-Йорк шаҳридаги «Madison Square Garden» аренасида кечган бокс оқшомида Мадримов мексикалик тажрибали рақиб Алехандро Баррерага (29-6, 18 КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 5 раундда ниҳоясига етди. Биринчи раундда ҳам нокдаун ҳолатига тушган Баррера бешинчи раундда ҳам ўзбекистонлик боксчининг кучли зарбаларини ўтказиб юборгач, рефери техник нокаут қайд этиб, жангни муддатидан олдин тўхтатди.

Шу тариқа, профессионал фаолиятидаги тўртинчи жангида ҳам ғалаба қозонган (барчасида нокаут билан) Исроил Мадримов WBA Intercontinental чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилди.

Киритилди: 15:35 06.10.2019. Ўқилди: 2074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!