Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ливанга хабар юборди

Исроил Ливанга хабар юборди

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти объектларига ҳаво ҳужумлари бошланишидан олдин Ливан жанубидаги тўққизта қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Жибшит, Ҳаббуш, Эбба, Ад-Дувайр, Ҳаруф, Дайр аз-Заҳраний, Кафр-Жоз, Адшит ал-Шақиф ва Каақийят ал-Жиср аҳоли пунктларида яшовчилардан яшаш жойларини камида бир километр масофага тарк этиш талаб қилинган.

«Ҳизбуллоҳ»нинг фаолияти ЦАХАЛни унга қарши чора кўришга мажбур қилмоқда, шу билан бирга армия сизга зарар етказиш ниятида эмас», — деди Исроил мудофаа армиясининг араб тилидаги матбуот хизмати вакили полковник Авихай Эдраи.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2 мартдан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 2 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Киритилди: Бугун 14:26. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!