Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ливандан қўшинларини олиб чиқмаслигини маълум қилди

Исроил Ливандан қўшинларини олиб чиқмаслигини маълум қилди

Нетанҳяху Трампга Исроил Ливандан қўшинларини олиб чиқмаслигини ва АҚШнинг Эрон билан келишувидаги "Ливан банди"ни бажармаслигини айтди.

Бу ҳақда Ynet портали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Исроил бош вазири мамлакат армияси террорчилик инфратузилмасини йўқ қилишни ва "Исроилга қарши ҳар қандай ҳужумларга" жавоб қайтаришни давом эттиришини "аниқ тушунтирган".

Исроил АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, Ливан жанубидан қўшинларини олиб чиқмайди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исроил Кацнинг The Times of Israel нашрига иқтибос келтирган баёнотида айтилади:

"Бош вазир Бинямин Нетаняху ва мен Исроил мудофаа кучлари Ливан, Сурия ва Ғазо секторидаги "хавфсизлик зоналари"да чегара ва Исроил аҳоли пунктларини у ердан жиҳодчи элементлардан ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай вақт чекловларисиз қолишини назарда тутувчи аниқ сиёсатни амалга оширмоқдамиз."

Кац, шунингдек, "хавфсизлик зоналари" "маҳаллий аҳолидан тозаланишини ва барча террорчилик инфратузилмаси, ер усти ва ер ости, жумладан, террорчиларнинг таянч пунктлари бўлиб хизмат қилган алоқа чизиғидаги қишлоқлардаги уйлар йўқ қилинишини" айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, Нетаняху Исроилнинг бу борадаги позициясини АҚШ президенти Доналд Трампга, Кацнинг ўзи эса АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетга етказган.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!