Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ливан, Сурия ва Ғазо секторининг бир қисмидаги ҳарбий назоратни сақлаб қолмоқчи

Исроил Ливан, Сурия ва Ғазо секторининг бир қисмидаги ҳарбий назоратни сақлаб қолмоқчи

Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар фонида X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг айтишича, Исроил армияси “хавфсизлик зонаси” ҳудудларидан — Ҳермон тоғининг чўққисидан тортиб Ливан тоғлари, Самария ҳудудлари ҳамда Ғазо секторининг катта қисмигача бўлган ҳудудлардан чиқиб кетмайди.

Кацнинг таъкидлашича, Исроил 7 октябр воқеаларидан сабоқ чиқарган ва турли гуруҳлардан келадиган таҳдидларга қарши ўз чегараларини ҳимоя қилишда давом этади.

"Мамлакатимиз хавфсизлик бўйича аниқ ва ўзгармас позицияга эга: биз ҳар қандай таҳдидга қарши ҳаракат қиламиз, ён бериш ёки муросага эмас, балки хавфсизликни таъминлайдиган қарорларга интиламиз", — деди вазир.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!