Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Ливан жанубидаги ўнлаб қишлоқларни ўз назоратига олди

Исроил Ливан жанубидаги ўнлаб қишлоқларни ўз назоратига олди

Исроил армияси (ЦАХАЛ) илк бор Ливан ҳудуди ичкарисидаги ўз позициялари харитасини эълон қилди. Харитада шарқдан ғарбга чўзилган мудофаа чизиғи Ливан ҳудуди ичкарисига қараб 5–10 километргача кириб борганини кўриш мумкин. Исроил ушбу ҳудудда махсус “буфер зона” ташкил этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Хабар берилишича, Исроил ҳарбийлари мазкур ҳудуддаги Ливан қишлоқларини вайрон қилган ва буни Исроил аҳоли пунктларини “Ҳизбуллоҳ” ҳужумларидан ҳимоя қилиш била изоҳлаган. Аввалроқ Исроил Сурия ва Ғазода ҳам шундай “буфер зона”лар ташкил этган бўлиб, ҳозирда бу ҳудудларни назорат қилмоқда.

Исроил зарбалари сабабли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган ливанликларнинг ортга қайтиши масаласи ноаниқ. Исроил ҳарбийлари бу борада изоҳ беришдан бош тортган. Ливан хавфсизлик тузилмаларига кўра, тинч аҳолининг бу ҳудудга кириши Исроил ҳарбийлари томонидан тақиқланган.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!