Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ливан жанубида "Ҳизбуллоҳ"нинг иккита туннелини вайрон қилди

Исроил Ливан жанубида "Ҳизбуллоҳ"нинг иккита туннелини вайрон қилди

Исроил Мудофаа Кучлари Ливан жанубида "Ҳизбуллоҳ"га тегишли иккита туннелни йўқ қилди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.

Исроил армияси маълумотларига кўра, туннеллар "Эрон стандартларига мувофиқ" қурилган бўлиб, Теҳрон уларни лойиҳалаш ва молиялаштиришда бевосита иштирок этган.

"Туннеллар Қантара ҳудудида жойлашган бўлиб, тахминан 2 километрга чўзилган ва уларни йўқ қилиш учун 450 тоннадан ортиқ портловчи моддалар ишлатилган", дейилади баёнотда.

Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, туннелларда яшаш жойлари ва операцион режалаштириш учун ишлатиладиган 30 дан ортиқ хоналар, шунингдек, тахминан 30 та шахта мавжуд эди.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!