Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроил «Ҳизбуллоҳ» раҳбарининг котибини ўлдирди

Исроил «Ҳизбуллоҳ» раҳбарининг котибини ўлдирди

Исроил армияси Байрутга тунги зарба натижасида Наим Қосимнинг шахсий котиби ва жияни ўлдирилганини билдирди.

Исроил армияси пайшанба куни Али Юсуф Ҳарши — Наим Қосимнинг шахсий котиби ва жияни — чоршанбага ўтар кечаси Байрутга берилган авиаҳужум натижасида ўлдирилганини маълум қилди. Ҳарбийлар Ҳаршини Қосимнинг «яқин ҳамкори ва маслаҳатчиси» деб атаб, у «унинг идорасини бошқариш ва хавфсизлигини таъминлашда марказий роль ўйнаган»ини таъкидлади. «Ҳизбуллоҳ» бу маълумотни тасдиқламади.

Зарба Байрут жанубидаги Лайлаки-Кафаат ҳудудига берилган — портлашлар бутун пойтахт бўйлаб эшитилган, деб хабар қилди Ливан давлат агентлиги. Мамлакат фуқаролик мудофааси маълумотига кўра, фақат чоршанба куни Ливан бўйлаб, жумладан Байрутдаги зарбалар натижасида камида 254 киши ҳалок бўлган, яна 1 165 киши жароҳат олган. 2 март кунидан бери бошланган Исроил операцияси давомида ҳалок бўлганлар сони 1 739 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 5 873 нафарга етганини Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Зарбалар чоршанба куни эълон қилинган АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳга қарамай амалга оширилди. Қатор халқаро етакчилар ўт очишни тўхтатиш тартибини Ливанга ҳам татбиқ этишга чақирмоқда — бироқ Вашингтон ва Тель-Авив буга қарши чиқмоқда. Исроил Ливан ҳудудида 2 мартдан буён ҳаракат қилмоқда, ўшанда «Ҳизбуллоҳ» Эрон томонида можарога қўшилган эди. Шу билан бирга, 2024 йил ноябридан бери Тель-Авив амалдаги сулҳ келишувини мунтазам равишда бузиб, Ливан ҳудудига зарбалар беришни давом эттирган.

Киритилди: Бугун 08:23. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!