Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрондаги ҳарбий объектларга зарба беришни бошлади.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида айтилган.
"Исроил ҳаво кучлари айни дамда Теҳрондаги ҳарбий объектларга зарба бермоқда", — дейилади баёнотда.
Ҳарбийларнинг қўшимча қилишича, Исроил армияси бир вақтнинг ўзида Эрондан Исроил ҳудудига учирилган ракеталарни тутиб олиш устида ишламоқда.