Исроил ҳаво кучлари раҳбари Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан кескинлик кучайгани фонида ҳаво кучлари жанговар тайёргарликнинг энг юқори даражасида эканини маълум қилди.
"Биз Ҳаво кучларининг энг юқори тайёргарлик даражасини сақлаб қолишда давом этамиз. Мудофаа жиҳатдан эса анчадан буён шай ҳолатдамиз. Энди воқеалар ривожидан келиб чиқиб, вазиятга мос келадиган режаларни қабул қилмоқдамиз", — дея таъкидлади генерал-майор Томер Бар Исроил ҳаво кучлари қўмондонлари билан учрашув чоғида.