Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Ғазода ХАМАСнинг икки қўмондонини ўлдирди

Исроил Ғазода ХАМАСнинг икки қўмондонини ўлдирди

Исроил мудофаа кучлари ва Шин Бет Ғазо секторида ХАМАСнинг ҳарбий қанотининг икки қўмондонини ўлдирди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.

"Кеча Исроил армияси Дайр ал-Балаҳ ҳудудида ХАМАСнинг Нуҳба махсус кучлари бўлинмаси қўмондони Абдуллоҳ Аднан Таҳа Абу ал-Таефни ўлдирди. У 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужумда иштирок этган. Шати ҳудудида ўтказилган алоҳида операция давомида ХАМАСнинг Дараж Туффа баталони қўмондони Жалол Сабиҳ ўлдирилди", дейилади баёнотда.

Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, жангарилар яқинда Исроил армияси ва Исроил фуқароларига қарши террористик ҳужумлар уюштиришга уринган ва таҳдидни бартараф этиш учун ўлдирилган.

Киритилди: 10:10 04.08.2026. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!