Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ғазо шаҳрини назоратга олиш режасини маъқуллади

Исроил Ғазо шаҳрини назоратга олиш режасини маъқуллади

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Исроил хавфсизлик кенгаши ҲАМАС гуруҳини “тор-мор қилиш” ва Ғазо шаҳрини назоратга олиш режасини тасдиқлаган. Ушбу қарор Исроилнинг юқори мартабали амалдорлари иштирокидаги тунги йиғилишда қабул қилинган. Бу халқаро ҳамжамиятнинг урушни тўхтатишга чақириқлари ва ҲАМАС томонидан асирга олинганлар тақдиридан хавотирда бўлган исроилликларнинг норозиликларига қарамай амалга оширилди.

"Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳрига бир неча бор авиазарбалар берган ва у ерда кўплаб рейдлар ўтказган. Бироқ секторнинг бу қисми Исроил томонидан буфер ҳудудга айлантирилмаган ва аҳолиси эвакуация қилинмаган кам сонли қисмларидан бири ҳисобланади. Ғазо шаҳри ҳудудида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий операция ўн минглаб одамларнинг кўчишга мажбур бўлишига олиб келиши ва озиқ-овқат етказиб беришни янада мураккаблаштириши мумкин", дея қайд этмоқда Associated Press агентлиги.

Исроил ҳарбийлари ҳозирда Ғазо ҳудудининг 75 фоизини назорат остига олган. Бироқ кўплаб исроилликлар янги режадан кутилаётган натижага, яъни ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилишга эришиш мумкинлигига шубҳа билан қарашмоқда ва бу тирик қолган асирларнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлигини айтмоқда.

Times of Israel нашрининг ёзишича, Ғазо шаҳридаги операция тахминан 800 минг киши истиқомат қилаётган ҳудуддан кенг кўламли эвакуацияни талаб қилиши мумкин.

Киритилди: 13:05 08.08.2025. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!